UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  20 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  64 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Икки эртакнинг якуни бир нуқтада. Афсонанинг хайрлашув ўйини Янгиликлар

Икки эртакнинг якуни бир нуқтада. Афсонанинг хайрлашув ўйини

Лука Модричнинг хайрлашув учрашуви, Марокаш эртаги билан параллелл келди. Нима ҳам дердик! Икки эртакнинг якуни бир нуқтада кесишди, якунда бир томон мағлуб бўлишга мажбур.



Финал остонасида мағлуб бўлганлар тўқнашуви.

Одатда 3-ўрин учун кечадиган баҳслар, биз кутганчалик қизиқ ўтмайди. Жамоалар руҳий томонлама синган тарзда баҳсга етиб келишади, бу эса ўйин “картинаси”га таъсир ўтказмасдан қолмайди. Ярим финалда хорватлар 0-3, африкаликлар эса 0-2 ҳисобида мағлуб бўлишганидан хабардорсиз. Иккала томонда ҳам, воқеалар ривожи табиий тарзда юз берди, сенсация содир бўлмади ва кучлилар ғалаба қозонди. Шу сабабдан, бугунги баҳс олдингиларидан фарқли, томонлар аламли тарзда мағлуб бўлишмади ва катта эҳтимол, бугун медаль учун жанг бўлади. Хорватия 1998 йилги мундиалда бронза ва 2018 йилги чемпионатда кумуш медалларга эга чиққан. Марокашда эса бутунлай бошқача кайфият, улар мундиалларда жами 5 бор қатнашишган ва бирор маротаба медалларга эга чиқишмаган. Бунгача ҳали гуруҳдан чиқа олмаган терманинг, мўжизавий тарзда ярим финалга қадар етиб бориши, фавқулодда камёб ҳодиса. Эртак якуни яхши тугаши учун, бронза медалларининг қўлга киритилиши айни муддао бўларди. Шу томондан иштиёқ африкаликларда кўпроқ бўлса керак.  

Эҳтимолий ўйин “картина”си. 

Жамоалар гуруҳ босқичида бир квартетдан жой олганини биласиз. Гуруҳ босқичи доирасидаги ўйинда 0-0 ҳисоби қайд этилагн. Ўшанда, Хорватия биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнаган, вазиятлар ва дарвозага зарбалар йўллаш бўйича Марокаш устунлик қилган. Бугун ҳам катта эҳтимол, хорватлар биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашади, африкаликлар эса омадларини қарши ҳужумлардан излашсалар керак. Кадрлар ва ресурслар масаласида сифат европаликлар тарафда, Марокаш эса кучли иштиёқ ва тартибли ўйин эвазига ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. 

Афсонанинг хайрлашув ўйини.

Криштиануга тенгдош бўлган Лука Модрич ҳозирда 37 ёшда ва Марокашга қарши ўйин афсона учун терма либосидаги сўнгги катта чиқиш бўлиши мумкин. Шу томондан хорватлар ўз даҳолари учун, совға тайёрлашга урунишсалар керак. Лука шубҳасиз, хорват футболи тарихидаги энг яхши футболчи, афсона кетар чоғида сўзсиз бунга ҳақли. Модричнинг эҳтимолий хайрлашув ўйини, бугунги баҳсга интрига қўшишига ишонаман. Нима ҳам дердик! Икки эртакнинг якуни бир нуқтада кесишди, якунда бир томон мағлуб бўлишга мажбур. Кўрамиз ва кузатамиз.

Сизчи? Қадрдон ўқувчи, қайси томоннинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?


Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика