UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  1 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  6 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  10 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  93 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2

Икки аср дафтари. Таниқли мураббий Аҳмад Убайдуллаев 70 ёшга тўлди Янгиликлар

Икки аср дафтари. Таниқли мураббий Аҳмад Убайдуллаев 70 ёшга тўлди

Бугун ўзбек футболига кўплаб футболчиларни етказиб берган, тарих зарварақларида ўзига ҳос янги саҳифа очган мураббий Аҳмад Убайдуллаевнинг таваллуд куни.

Футболчилик фаолиятида "Пахтакор"нинг олтин авлоди билан бирга тўп тепган мураббий жароҳат сабаб бутсаларини эрта михга илишга мажбур бўлади. Кейинги даврда устозлик сир-асрорларини ўрганган Аҳмад Убайдуллаев 1980 йиллар охирлари 1990 йиллар бошида "Умид" жамоасида ишга киришади. Биродар Абдураимов билан бирга бу жамоада кўплаб футболчиларни жамлашган, дейлик Мурод Алиев, Руслан Аҳмедхонов, Алишер Базаров кабилар эди. Кейинчалик "Пахтакор" жамоасида мураббий, бош мураббий сифатида фаолият олиб борди. Аҳмад Убайдуллаевнинг мураббий сифатидаги катта ютуғи шубҳасиз 2008 йилги U-20 Осиё кубогига тўғри келади. Бунга қадар "Чиғатой" футбол мактабида бир қанча ёшларни тарбиялаган мутахассис ёшлар терма жамоасида ҳам кўзга кўринарли натижага эришди, унинг шогирдлари Саудия Арабистони мезбонлик қилган қитъа мусобақасида финалгача етиб келган ҳолда 2009 йилги кичик мундиал йўлланмасини қўлга киритганди. 

"Таркибнинг ўзаги Чиғатой футбол мактабининг тарбияланувчиларидан иборат эди. Аҳмад ака барчамизни болалигимиздан биларди. Сабаби унинг қўл остида кичикиналигимиздан бошлаб шуғулланганмиз. Адашмасам саккиз ёки тўққиз йил давомида Чиғатойдаги базада тайёргарлик кўрдик. Вилоятдан қўшилган айрим йигитлар билан ажойиб жамоа шаклланганди",- дея эслайди унинг шогирдларидан бири Суннатилла Мамадалиев.

"Аҳмад ака Тошкентга олиб келганларида 12 ёшда эдим. Бошида жуда қийналганман. Катта акам Ибратдан ҳар куни уйга кетказиб юборишини сўрардим. Тўғриси Тошкент шевасида гапиришни билмасдим. Кўп боллар устимдан куларди. Кейинчалик бунга кўникдим. Ўша пайтда болаликдан бирга катта бўлган боллардан Иван Нагаев, Суннатилла Мамадалиев билан ҳамон қадрдон дўстмиз. Аҳмад акага катта раҳмат айтаман. У инсон бизни нафақат футболчи сифатида, балки, ҳаётда ҳар қандай вазиятда эркак бўлиб гапига жавоб берадиган, лавзида тура оладиган инсон бўлишимизни ўргатганлар. Умрлари узоқ бўлсин",- дейди мураббийнинг қўл остида тарбияланган Санъат Шихов.

Дарҳақиқат, Аҳмад Убайдуллаев тарбиялаган кўп футболчилар кейинчалик катта футболда ўрнини йўқотиб қўймади. Бу энг асосий омил ҳисобланади. Қайсидир маънода икки аср дафтарига қиёслаш мумкин. Бу йўлда мураббийга омадлар тилаб қоламиз. 

ЎФА мажлислар залида уларнинг қадрдон дўстлари, шогирдлари, футболимиз фахрийлари 70 йиллик юбилей муносабати билан жамланишди. ОКМК, "Бунёдкор", "Пахтакор" клублари раҳбарлари ўз эсдалик совғаларини топширди. 

"Аҳмад акани ёшлигимиздан яхши биламиз. Ўзбек футболининг метин ҳимоячиси сифатида билар эдик. Улар биз учун ҳар доим ўрнак бўлиб келишган. Мураббийлик фаолиятларида ҳам кўп нарса ўрганганмиз. Бу ерда йиғилган барча фахрийларнинг ўз ўрни бор, худди шундай Аҳмад аканинг ҳам. Ёшлар билан ишлаш методикаларини тадбиқ этганлар. Жаҳон чемпионатларига олиб чиқиш, жамоани қандай шакллантириш йўлларини ўрганганмиз. Шу орқали биз ҳам амалиётда қўллаганмиз. Уларни муборак ёшлари билан табриклаймиз",- дейди Равшан Ҳайдаров. 

"Аҳмаджон ҳақида гапирсак гап кўп. У ўзбек футболига катта ҳисса қўшган инсон. Жаҳон чемионатларида ўз шогирдлари билан иштирок этган. Аҳмаджон ҳали ўз тажрибаларини ёшларга ўргатишда давом этади",- дейди Аҳрол Иноятов.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика