Икер Касильяс Сара Карбонеро билан хайрлашди

Aziz Tukhtamuradov
13 мар 2021, 08:48
Испаниялик собиқ дарвозабон Икер Касильяс турмуш ўртоғи Сара Карбонеро билан ажрашди.

Бу ҳақида Сара Карбонеро Инстаграмдаги саҳифасида эълон қилди. 

"Сиримизни ҳурмат қилишингизни сўраймиз. Бу бизнинг ягона баёнотимиз. Тушунганингиз учун раҳмат", - деб ёзади Сара. 

Маълумот учун, Касильяс ва Карбонеронинг тўйи 2016 йили бўлиб ўтган. Жуфтлик бунгача 7 йил учрашиб юрган. Уларнинг икки нафар фарзанди бор. 


Мавзуга алоқадор: Икер ва Сара ўртасидаги муҳаббат: Қизни ўтказиб юборилган голда айблашган, ЖЧда хатто қирол уларга қарсак чалди


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: instagram.com/saracarbonero