Икер Касильяс афсонавий Райан Гиггзга етиб олди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
14 сен 2017, 13:39
Кеча тунда ЕЧЛ 1-турининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

"G" гуруҳида "Порту" жамоаси ўз майдонида "Бешиктош"ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ана шу учрашувда "Порту" дарвозасини афсонавий киперлардан бири Икер Касильяс қўриқлади. Шу тариқа, Касильяс ЕЧЛда майдонга тушган мавсумлари сони бўйича бошқа бир афсонавий футболчи Райан Гиггзга етиб олди. Эндиликда ҳар икки футболчи бу мусобақада 19та мавсумда тўп тепишган. Шу тариқа, Гиггз ва Касильяс ЕЧЛда энг кўп мавсум ўтказган футболчилар ҳисобланишади.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/brfootball