

"Матбуотда пайдо бўлган янгиликлар туфайли мухлисларга мурожаат қилиб, клубда қолишимни айтмоқчиман. Келажакда бу мавзуда тушунмовчиликлар бўлмайди деб умид қиламан.
Клубга қолишим ҳақида маълум қилдим, чунки "Интер" - менинг оилам. Ким ҳақиқатни гапирганини вақт кўрсатади" - дейилади Икарди хабарида.



