«Интер» футболчиси Мауро Икарди 19 март куни «Рома»га қарши бўладиган ўйинда майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи "Болонья"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олганди. Шундан сўнг унинг бир ой давомида майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.