Икарди: "Барселона"дан кетишимнинг сабаби, бундай ўйин услуби менга мос эмас"

Aslanov Jasurbek
4 мар 2017, 19:12
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди нега "Барселона"ни тарк этгани ҳақида гапириб берди.

"Аввалига футбол мен учун хоббидек эди, кейин "Барселона"га ўтдим ва ҳақиқий меҳнат бошланди. Бу жамоадан илиқ хотираларим бор. Жамоадаги тажриба А Серияда ўйнаб кетишимга ёрдам берди.

"Барселона"дан кетишимнинг сабаби, клуб ўйин услуби менга мос эмасди. Италия футболида ҳаммаси бошқача. Энди келажагим "Интер"да. Миш-мишлар пайдо бўлаверади, аммо клубда бир умрга қолмоқчиман" - дейди Икарди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca