Икарди: "Агар "Реал"дан қўнғироқ қилишса, жавоб бермайман"

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2017, 18:16
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди унга "Реал" қизиқиш билдираётгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

"Агар "Реал"дан қўнғироқ қилишса, жавоб бермайман. Товон пули? Бу ҳақида нима дейишимни биласиз. Ушбу мавзу ҳақида гапиришга ҳожат йўқ" - дейди Икарди.

Жорий мавсум Икарди А Сериянинг 14та учрашувида майдонга тушиб, 15та гол урди ва 1та голли пас берди.

Италия чемпионати тўпурарлари ва турнир жадвали билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS