II Corriere della Sera: "Милан"нинг 3 футболчиси Лукакунинг туғилган кунида қатнашган
14 май 2021 21:27
Янгиликлар
II Corriere della Sera: "Милан"нинг 3 футболчиси Лукакунинг туғилган кунида қатнашган
Милан марказидаги меҳмонхоналардан бирида "Интер" форварди Ромелу Лукакунинг таваллуд куни муносабати билан ташкил қилинган базмда коронавирус чекловлари бузилган.
Тадбирга 20 га яқин киши қатнашган. Улар шовқин кўтаришгач, кимдир полицияни чақирган. Меҳмонхона залидаги ўйинчилар тартибни сақлаш хизмати ходимларига бу шунчаки дўстлар иштирокидаги кечки овқат эканини тушунтиришга уринган. Полиция ходимлари эса футболчиларни жаримага тортган.
Туғилган кун маросимида "Милан"нинг 3, "Фиорентина"нинг 2 футболчиси иштирок этгани айтилмоқда.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар