Игуаиннинг апелляцияси рад этилди

Aslanov Jasurbek
5 дек 2018, 17:43
Аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин "Милан"нинг 2та учрашувини ўтказиб юборади.

Футболчи "Ювентус"га қарши баҳсда қизил карточка олиб майдонни тарк этган эди. Ҳақорат учун аргентиналик 2та учрашувга дисквалификация қилинди. Игуаин ҳеч кимни сўкмаганини айтиб, апелляция беришга қарор қилди.

Италия футбол федерацияси 30 ёшли футболчининг апелляциясини рад этди. Энди Игуаин "Лацио" ва "Парма"га қарши баҳсларда "Милан" шарафини ҳимоя қила олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com