UZ

Сўнгги янгиликлар

Игуаин хайрлашув учрашувида қатнашди Янгиликлар

Игуаин хайрлашув учрашувида қатнашди

"Интер Майами" ҳужумчиси Гонсало Игуаин футболчилик фаолияти билан расман хайрлашди.

Кеча "Нью-Йорк Сити"га қарши плей-офф босқичининг 1/8 финал учрашуви (0:3) 34 ёшли аргентиналик ҳужумчи учун фаолиятидаги сўнггиси бўлди.

Аргентиналик футболчи фаолиятини 2005 йилда "Ривер Плейт"да бошлаган. Кейинчалик "Реал", "Наполи", "Ювентус", "Милан", "Челси" ва "Интер Майами" клубларида ўйнаган.

2009-2018 йиллар оралиғида у Аргентина терма жамоаси сафида 75 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика