Игуаин Аргентина термасидаги фаолиятини якунлади

Mirjalol Normatov
29 мар 2019, 00:31
"Челси" форварди Гонсало Игуаин Аргентина термасидаги фаолиятини якунлади.

"Fox"  хабарига кўра, 31 ёшли футболчи ФИФА кунларида оиласи билан вақтини ўтказмоқчи.

Игуаин Аргентина термасида 2009 йилдан буён ҳаракат қилмоқда. Шу вақтдан буён у 75 ўйинда 31 гол киритди. ЖЧ-2014, Америка Кубогининг 2015 ва 2016 йилги мусобақаларида совриндорга айланди.

Унинг трансфер ҳуқуқи "Ювентус"га тегишли.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›