UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Игорь Шквириннинг “Сурхон”даги фаолиятига назар Янгиликлар

Игорь Шквириннинг “Сурхон”даги фаолиятига назар

Хабарингиз бўлса керак, ПРО-Лигада куни-кеча навбатдаги бош мураббий истеъфоси юз берди.

Яъни бунгача “Сурхон” бош мураббийи сифатида ишлаб келган Игорь Шквирин жамоа билан хайрлашди. Бизда кўпинча мураббийларнинг ишдан олиниши натижа билан боғлиқ бўлади. Ишқибозларга яхши маълумки, “Сурхон” жамоасини бу йилги чемпионатга Дилшод Нуралиев тайёрлаганди. Асосан ёшлар билан ишлаш ҳадисини олган Нуралиев ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган Термиз жамоасини қисқа вақт ичида, курашчан қилиб қўйганди. Нуралиев бошчилигида жамоа хатто 1-ўринга ҳам чиқиб олганди. Аммо шунга қарамай 18 июнь куни Дилшод Нуралиев бизга номаълум сабабларга биноан ариза ёзиб, жамоани тарк этди. Унинг ўрнига Игорь Шквирин таклиф этилди. “Олмалиқ”даги самарали фаолияти орқали хурмат қозонган Игорь Анатольевичда ПРО-Лигада ишлаш тажрибаси бироз камлиги билиниб қолди. Гарчи Шквирин ўз ёнига илгари ПРО-Лига клубларини бошқарган мураббийлар Абдумалик Ҳакимов, Геннадий Кочнев ва Абдумажид Тоиров сингари малакали ёрдамчиларни олган бўлсада, “Сурхон” жамоаси мухлислар ва раҳбарият кутган натижани бера олмади.

Ёзги трансфер ойнасида Шквирин катта таваккалга қўл уриб, катта хатога йўл қўйганини кечроқ тушуниб етди. Боиси мавсумнинг биринчи қисмида “Сурхон”нинг асосий фигуралари бўлган Иброҳим Раҳимов, Ислом Иномов, Суҳроб Неъматов ва Фарҳод Тожиев сингари тажрибали футболчиларнинг хизматидан ортиқ фойдаланмасликка қарор қилиб, уларнинг ўрнига нисбатан ёш бўлган футболчиларни олиб келишга қарор қилди.

Бу билан Игорь Анатольевич таркибни деярли янгитдан тузди. Давралар оралиғида таркибни бутунлай янгилаш эса ҳамиша ҳам ўзини оқлайвермаслигига олдин кўп гувоҳ бўлганмиз. Боз устига “Сурхон” сафига ёзда келиб қўшилган футболчилар, жамоадан кетганлардан бир бош устун ёки улар билан тенг савияда эмасди. Натижада Шквирин нотўғри олиб борилган селекция туфайли муаммога дуч келаверди. Сурхондарёлик талабчан мухлислар эса жамоадан ҳамиша ғалаба кутади. Улар жамоани келаси йил Суперлигада кўришни жуда-жуда истамоқда. Бунинг учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш талаб этилади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Игорь Шквирин “Сурхон”да расман 18 июндан ишга киришиб, 5 сентябрь куни истеъфога чиқди. 54 ёшли мураббийнинг Термиздаги фаолияти уч ойга ҳам бормади. Бу вақт оралиғида “Сурхон” Шквирин бошчилигида 7та расмий учрашув ўтказиб, шундан 3тасида ғалаба, 2та дуранг ва 2та мағлубият қайд этди.

21.06.2018. 16-тур.
Сурхон - Орол - 7:0 (2:0)

25.06.2018. 17-тур.
“Шўртан” – “Сурхон” - 0:1 (0:0)

09.08.2018. 20-тур.
“Сурхон” – “Шўртан” - 1:3 (1:2)

15.08.2018. 21-тур.
“Сурхон” – “Орол” - 4:0 (2:0)

20.08.2018. 22-тур.
“Сурхон” – “Андижон” - 0:3 (0:2)

26.08.2018. 23-тур.
“Норин” – “Сурхон” - 1:1 (0:0)

04.09.2018. 24-тур.
“Сурхон” – “Динамо” - 1:1 (0:1)


Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика