UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Машарипов кичик жароҳат олди  0 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  4 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  5 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  11 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   1 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  24 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  4 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0

Игорь Шквирин: "Зуагидан бошқа ҳеч ким ажралиб турмади" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Зуагидан бошқа ҳеч ким ажралиб турмади"

"Олмалиқ" бош мураббийи Игорь Шквирин мавсум якунлари бўйича "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.
Суҳбат давомида Игорь Анатольевич бу йил шогирдлари орасида Шакер Зуагидан бошқа ҳеч ким ажралиб турмаганини айтиб ўтди.

Олий лигада жамоалар сони ошгани ҳақида
- Агар молиявий талабларни кўтарадиган клублар кўп бўлса, мен олий лигада 18та жамоа қатнашиши тарафдориман. Бироқ 16та клуб ҳам ёмон эмас.

"Олмалиқ" 6-ўринни олгани ҳақида
- Ўтган йил билан солиштирганда бу мавсум бир қадам орқага ташладик. Бундан керакли хулосани чиқарамиз ва камчиликларни бартараф этиш устида ишлаймиз. Келаси йил медаллар учун курашадиган жамоа шакллантирамиз.

Зафар Полвонов ҳақида
- Зафар Полвонов ўтган йил 14та гол уриб жамоамиз тўпурари бўлганди. Шундан сўнг юлдузлик касалига чалинди, бор гап шу. Менимча, уни дарҳол осмондан ерга тушириш керак.

Жамоасидаги легионерлар ҳақида
- Бу ўринда аввало Шакер Зуагини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. У ўзига билдирилган ишончни оқлади. Александр Алимпиевич ҳам яхши ўйнаб турганди, бироқ биринчи даврадан кейин кетиб қолди. Шунингдек, сафимизни Мақсатмурод Шомуродов ҳам тарк этди. Зуаги келаси мавсумни "Олмалиқ"да ўтказмаслиги аниқ. Билишимча, у "Бунёдкор" билан оғзаки келишувга эришибди.

Диёр Туропов ҳақида
- Диёр Туропов - алоҳида мавзу. Футболчи ярим мавсумни тикланиш билан ўтказди. Қолаверса, кўпинча терма жамоаларда юрди. Энди сафимизга қайтганида яна терма жамоага кетиб қолаверди. Қолаверса, жиддий клублардан таклиф бўлаётгани тўғрисидаги гаплар унинг бошини айлантириб қўйди, гарчи ҳеч ким қизиқмаган бўлса-да. Шу ҳам унга халақит берди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика