UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  0 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  2 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  12 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  13 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  9 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  9 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3

Игорь Шквирин: "Захирамизда ўйинни кучайтириб юборадиган футболчи йўқ" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Захирамизда ўйинни кучайтириб юборадиган футболчи йўқ"

Якунига етган "Андижон" - "Олмалиқ" учрашувидан кейин (1:1) олмалиқликлар бош мураббийи Игорь Шквирин ҳам матбуот анжуманида қатнашди.
- Бугунги ўйин натижасидан умуман қониқмадим. Шогирдларимга икки кундан буён рақибнинг жадвалдаги ўрнига қараб бахо бермаслик кераклигини айтиб келаётган эдим. Лекин, шогирдларим бугун характер кўрсата олишмади, бир қанча хатоларга йўл қўйдик. Айрим чизиқлардаги ўйинчилар бугун бўш ўйин намойиш этишди. Айниқса, марказда Шакер Зуаги кўп хато қилди. Ҳимояда йўл қўйилган хато эвазига икки очкодан маҳрум бўлдик.

Зафар Полвонов бу йил умуман ўзини кўрсата олмаяпти, шунинг учун бу ўйинга уни олиб келмасликка қарор қилдим. Иккинчи даврада ҳужумчиларимиз гол ура олишмаётгани учун ҳам яхши натижаларга эриша олмаяпмиз.

Иккинчи даврага тайёргарлик давомида биз етакчи ўйинчиларимизни йўқотдик. Ҳимояда Муллажоновнинг ўрнини босадиган футболчи топилмаяпти, у жамоа етакчиси эди. Захира ўриндиғимизда ўйинни кучайтириб юбора оладиган ўйинчи кўринмаяпти. Селекция ишларимиздан қониқиш ҳосил қилмадим. Мавжуд ўйинчилар билан олдимиздаги вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз, - деб айтиб ўтди Игорь Шквирин.


Комилжон Икромов ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика