Игорь Шквирин: “Уч очкони қўлдан бой бердик”

Narzulla Saydullayev
16 сен 2017
Олий лиганинг 21-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилди. Ўйин дуранг натижа билан якунланди (1:1).

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Игорь Шквирин матбуот анжуманига қатнашди.

- Биз 3 очко ишлаб олишимиз мумкин эди аммо, бундай қулай вазиятни қўлдан бой бердик. Ғалабани ўз хатоларимиз эвазига қўлдан чиқардик. “Қизилқум”нинг учрашувдаги қизил карточка сифатидаги  “совға”сидан унумли фойдалана олмадик. Ойни охирига қадар 3та учрашув кутмоқда. Бу ўйинларга тайёргарликни давом эттириб, яхшироқ натижага эришишга ҳаракат қиламиз.  

“Сўғдиёна” матбуот хизмати



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz