Игорь Шквирин: "Олмалиқ"дан кўнгил узиш осон бўлаётгани йўқ"
22 дек 2016 15:20
Янгиликлар
Игорь Шквирин: "Олмалиқ"дан кўнгил узиш осон бўлаётгани йўқ"
"Олмалиқ" клуби собиқ устози Игорь Шквирин жамоадан кетгач нималар қилаётгани ҳақида айтиб ўтди.
"Ҳозирча фақат дам олиш билан кунни ўтказаяпман. Ҳар йили қишки таътил мен учун қисқа бўларди ва янги мавсумга тайёргарлик режаларини ўйлаб чиқардим. Энди эса хотиржам дам олаяпман.
Ҳаёт шунақа экан нима ҳам қилардик. Тўғри, "Олмалиқ"дан кўнгил узиш осон бўлаётгани йўқ. Бу ерда мен ўн йилга яқин ишладим. Албатта, ҳеч нима абадий эмас ва қачондир ҳамма ҳам кетади. Буни тўғри қабул қилиш керак. Менинг "Олмалиқ"даги фаолиятим айнан шу йил ниҳоясига етган экан. Жамоага келган янги мураббийларга омад тилайман", - дейди Шквирин "Футбол Экспресс" газетасига.
Эшитдик-да! Игорь Шквиринни хафа қилишди
Фикрлар