
Бугун икки хил таймга гувоҳ бўлдик. Дастлабкисида катта устунликка эришган ҳолда ҳисобни ўз томонимизга ўзгартира олдик. Аммо иккинчи таймда одатдагидек, рақибни ўз жарима майдонимизда қарши ола бошладик. Бу эса рақибнинг ҳужумларини кескинлашувига сабаб бўлди. Бугун Гоголь ва Мурзоев сафга қайтган бўлса, сариқ карточкалар туфайли Йованович ва Иномов учрашувни ўтказиб юборди. Кейинги ўйинларда вазиятлардан унумлироқ фойдаланиш устида кўпроқ ишлашга тўғри келади.