Игорь Шквирин: "Ҳозирда хоккейда ҳам камроқ гол урилади"
11 июн 2016 21:42
Янгиликлар
Игорь Шквирин: "Ҳозирда хоккейда ҳам камроқ гол урилади"
"Олмалиқ" бош мураббийи Игорь Шквирин "Шўртан"га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.
"Менимча бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Сабаби 7та гол урилди, ҳозирда хоккейда ҳам бундан камроқ гол урилмоқда. "Шўртан" барча яратган имкониятдан унумли фойдаланди, бизда эса вазиятлар кўп бўлганди. Хатоларга йўл қўймаслик керак эди. Биз рақибни менсимай тушдик? Йўқ, нега энди бу жамоани анчадан буён ўрганиб келаётгандик. Жамоа ўзига хос бўлмаган ўринда бораётганини кўп таъкидлаб келаётгандим.
Мақсад? Бизда ҳеч қандай мақсад йўқ. Қанча тепароққа чиқсак шунча яхши. Селекцияни у қадар яхши ўтказа олмадик. Бироқ вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз", - дейди Шквирин.
"Шўртан" матбуот хизмати
Мақсад? Бизда ҳеч қандай мақсад йўқ. Қанча тепароққа чиқсак шунча яхши. Селекцияни у қадар яхши ўтказа олмадик. Бироқ вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз", - дейди Шквирин.
"Шўртан" матбуот хизмати
Фикрлар