UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  0 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  1 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  4 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  11 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  77 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  1 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5

Игорь Шквирин бошчилигидаги “Олмалиқ” клуби ҳимматига баракалла! Янгиликлар

Игорь Шквирин бошчилигидаги “Олмалиқ” клуби ҳимматига баракалла!

Юртимиз футбол ишқибозларига маълумки, бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган Камолиддин Кенжаевга моддий ва маънавий ёрдам бериш бўйича айни пайтда акция давом этмоқда.
7 ноябрь куни Қарши шаҳридаги Марказий стадионда 23-Миллий чемпионатмизнинг сўнгги тур учрашуви “Насаф” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Шахсан мени қалбимни тўлқинлантириб юборган ҳодиса, ўтмишда ўзбек футболи юлдузига айланган, ҳозирги пайтда юртмизда таниқли ва тажрибали мураббийлардан бири – Игорь Шквирин бошчилик футбол жамоаси томонидан ўйинга ташриф буюрган Камолиддин Кенжаевга катта миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу моддий ёрдамни “Олмалиқ” футбол клуби номидан шахсан Игорь Анотолиевичнинг ўзи Камолиддин ўтирган автомобилга бориб, Камолиддин билан кўнгил сўрашиб ҳамда яхши тилаклар билдириб, топширди.

Бу воқеани кўриб, беихтиёр “ҳимматингизга баракалла дўстлар”, – деб юбордим.

Албатта, бундай бағри кенглик учун Игорь Анотолиевич бошчилик “Олмалиқ” футбол клубига барча воҳалик футбол ишқибозлари номидан каттадан-катта ташаккурлар изҳор этамиз.



Суратлар муаллифи Сардоржон Нуров.

Зиёдулла Сафаров “Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз”
 акциясининг Қашқадарё вилояти бўйича ташкилотчиси,
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика