UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  9 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  4 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  3 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  2 23:28Романо Хвича Кварацхелия трансфери ҳал бўлганини маълум қилди  2 22:53"Боруссия Д" ярим ҳимоячиси 22 млн фунт эвазига АПЛ клубига ўтди  2 22:37"Реал" "Манчестер Сити" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 22:15Наманган вилоят ҳокими "Марказий" стадионга ташриф буюрди  7 21:36"Бухоро" яна бир хорватиялик легионер билан шартнома имзолади  1 21:26Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)  1 21:22"Наполи" Хвичага ўринбосар топди  0 20:53"Химки" Одилов билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди  9 20:20"Ливерпуль" Киммихни Александер-Арнольдга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда  1 20:01Расман: Лорис Кариус "Шальке" сафига қўшилди  3 19:29Кайл Уокер термада ўйнаш учун Саудия Арабистони чемпионатига кетмади  1

Игорь Шквирин: “Биринчи бўлимдаги хатоларни, иккинчи бўлимда тўғирладик” Янгиликлар

Игорь Шквирин: “Биринчи бўлимдаги хатоларни, иккинчи бўлимда тўғирладик”

Ўйиндан кейин “Олмалиқ” устози баҳс ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
-Икки йилдан буён биз Қаршида ҳам, Олмалиқда ҳам “Насаф” билан дуранг ўйнаяпмиз. Гарчи ҳар иккала жамоа ҳам фақат ғалаба учун ҳаракат қилсада, ҳозирча сўнгги икки мавсумда бу ишни ҳеч бир жамоа уддалай олмаяпти, -дея гап бошлади Игорь Анатолиевич. -Агар чемпионатдаги барча ўйинлар бугунгиси каби шиддатли давом этганида, ўйлайманки, бу футболимиз ривожи учун салмоқли ҳисса бўларди.

 

-Бугун биз жамоангиз иштирокида икки хил бўлимга гувоҳ бўлдик. Биринчисида “Насаф” яққол устунлик қилди. Ҳатто йирик ҳисобда олдинга чиқиб олиши ҳам мумкин эди. “Олмалиқ” эса иккинчи бўлимда кўплаб ҳужумлар қилди ва охир оқибат дурангга эришди...

-Ҳақиқатан ҳам биз бириничи бўлимда ҳужумчисиз ҳаракат қилдик. Шунга қарамай, қанот ярим ҳимоячиларимизга имкон бўлганида олдинга ўтишларига кўрсатма бергандик. Аммо танаффусда йигитларга бу мавсумнинг охирги ўйини эканлиги ва ўз ўйинимизни кўрсатишимиз лозимлигини уқтирдик. Биринчи бўлимда йўл қўйган хатоларимизни, иккинчисида тўғирлашга эришдик. Агар ҳакамнинг хатоси бўлмаганида, менимча, ҳисоб бошқача якунланиши мумкин эди. Умуман олганда, мавсумни 6-ўринда якунлаб, турнир жадвалимиздаги ҳолатдан  у қадар қониқиш ҳосил қилмаган бўлсакда, хурсанд қиладиган томони бизда шаклланиб келаётган жамоа бор. Шу ўринда бугунги рақибимиз “Насаф” жамоасинни чемпионатнинг бронза медали билан табриклайман. Улар янги мавсумни халқаро майдондаги учрашув билан бошлашади. Уларга омад тилайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика