UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри” Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”

МТЖ ҳужумчиси Игорь Сергеев Уругвайга қарши баҳсдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Узоқ вақт учиб келдик. Масофа катта ва парвоз осон ўтмади. Энг муҳими етиб келдик ва жойлашиб олдик. Биринчи машғулотни ҳам ўтказиб олдик. Энди Уругвайга қарши ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Уругвайнинг асосий таркиби ёки “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри назаримда. Уругвай ёшлари ҳам жуда юқори даражадаги футболчилар. Биринчи навбатда ўзимиз яхши тайёрланишимиз керак. Видео таҳлилларни кўриб чиқишимиз ва ўйинга тўғри ёндашиш. Уругвайнинг ўйинини тўлиқ томоша қилмадим. Гол урилган вазиятларни ва ҳужумларини кўриб чиқдим. Умумий хулосага эгамиз ва албатта эртага янада чуқурроқ ўрганамиз. Иккинчи таркибда иштиёқ ва мотивация кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Сабаби ёшлар асосий таркибдан жой олишга ва мураббийларга ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Ҳаво бироз иссиқ, намлик юқори. Мен Таиланд чемпионатида ўйнаганман ва ушбу минтақа иқлими менга таниш. Айни дамдаги об-ҳаво яхши ҳисобланади. Бундан-да иссиқроқ об-ҳаво ҳам бўлади. Менга ўрганиб бўлганман, қолган йигитларга об-ҳаво қандай таъсир қилади, билмадим", — деди ҳужумчи.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика