UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  10 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  1 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  4 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  0 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  17

Игорь Сергеев: "Чемпионлик қувончи ҳаммасидан завқлидир" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Чемпионлик қувончи ҳаммасидан завқлидир"

Жамоамиз ҳужумчиси Игорь Сергеев билан "Футбол Экспресс" газетаси учун уюштирилган интервьюни эътиборингизга тақдим этамиз.
- Игорь, қўлга киритилган чемпионлик билан табриклаймиз.

- Раҳмат.

- “Бухоро” билан бўлган ўйиндан кейин нималарни ҳис қилдингиз?

- Албатта, чемпион бўлиш жуда қувончли ва ҳамма нарсадан завқлидир. Табиийки, “Бухоро” билан ўйин якунлангач, қувончиларимиз чексиз эди. Чунки йил давомида қилган мехнатимизнинг самарасини кўрдик. Албатта, бунга осонликча эришганимиз йўқ.

- Йил бошида чемпионликка асосий даъвогарлар “Локомотив” билан “Бунёдкор” бўлганди. Мавсум бошида чемпион бўлишга қай даражада ишонгандинглар?

- Агар ишонч бўлмаса, ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Дарҳақиқат “Локомотив”, “Бунёдкор” ва “Насаф” таркиб жиҳатдан кучли жамоалар ва биз ҳар бир рақибимизнинг ҳурмат қиламиз. Аммо ҳар бир жамоанинг ўз олдига қўйган вазифаси бор. Рақибларимиздан кучсиз эмасдик. Тажрибали ва ёшлардан иборат яхши таркибга эгамиз. Бундан ташқари “Пахтакор” ҳар доим ўз олдига максимал вазифалар қўяди ва олтин медаллар ва кубок учун курашади. Чемпионликдан ташқари бошқа ўринлар “Пахтакор”га ярашмайди. Тўғри, кубокда омадимиз чопмади. Шунга қарамай чемпионатда ўз мақсадимизга эришдик.

- “Локомотив” билан бўлган баҳс ҳал қилувчи ўйин бўлдими? Дербидаги ғалабадан кейин чемпион бўлишингларга тўла ишонч ҳосил қилдингларми?


- Ҳа, “Локомотив”га қарши беллашувда кўп нарсага ойдинлик киритиб қўйдик. Шу куни рақибимизга нисбатан жуда яхши ўйин намойиш этиб ҳақли ғалабага эришдик. Стадионга келган мухлислар чиройли ўйин гувоҳига айланишди ва бизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Лекин “Локомотив”ни ютганимиз билан ҳали чемпион эмасдик ва хотиржамликка берилмадик.

- Чемпионликка асосий даъвогар сифатида эътироф этилган “Локомотив”ни ниманинг ҳисобига мағлубиятга учрата олдинглар?

- Бу борада аниқ бир нима дейиш қийин. Менинг назаримда, катта иштиёқ ҳамда ғалабани жуда хоҳлаганимиз эвазига ютдик деб ўйлайман. Бундан ташқари ўйинга пухта тайёргарлик кўрганимиз ва рақибни ҳар тарафлама яхши ўрганганимиз ҳам ўз самарасини берди. Ҳал қилувчи бўлгани учун бар ёки кафеларда ўтирмай, кеча-ю кундуз фақат мана шу ўйинни ўйладик. Бор эътиборни мана шу дербига қаратишимизда мураббийларимизнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Ғалабани қаттиқ хоҳлаганимиз учун ҳам омад бизга кулиб боқди.

- Иккинчи даврада жамоангиз йўқотишларсиз ўтказди. Эътиборлиси, сўнгги йилларда “Пахтакор” иккинчи даврани жуда яхши ўтказмоқда. Сизнингча бу нима билан боғлиқ?

- Биринчи даврани ҳам ёмон ўтказганимиз йўқ. Фақат уч ўйинда дуранг қайд этиб, мағлубиятга учрамадик. Бу учрашувларда дуранг қайд этилишига ҳам ўзимиз сабабчимиз. Масалан, Бухорода жуда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Қаршида ғалаба қозона туриб айрим вазиятларда ўзимиз хотиржамликка берилганимиз боис “Насаф” билан дуранг ўйнадик. “Локомотив” билан бўлган уйимиздаги баҳсда ўзимизнинг айбимиз туфайли дурангга эришдик. Мана шу ўйинлардаги хатоларимизни таҳлил қилиб, камчиликларни бартараф этиш устида ишладик. Шунинг учун иккинчи даврада бу хатоларни такрорламадик.

- Чемпионлик йўлида қайси учрашув сизлар учун оғир кечди деб ўйлайсиз?

- Барча ўйинлар осон ўтгани йўқ. “Пахтакор”га қарши ҳамма жамоа ғалаба қозониш мақсадида майдонга тушади. Агар вилоятларга борадиган бўлсак, стадион мухлислар билан тўлиб тошади. Ажойиб муҳитда ҳар қандай футболчи иштиёқ билан ўйнашга ҳаракат қилади. Агар жамоаси “Пахтакор”ни ютадиган бўлса, мухлислар учун ҳақиқий байрамга айланади. Шу боис бундай ҳолатларда бизга осон бўлмайди ва ҳар бир учрашув бизга қийинчилик туғдиради.

- Бу билан иккинчи марта Ўзбекистон чемпион бўлдингизми?


- Ҳа, шундай. Аммо 2012 йили асосий таркибда кўп ўйнамаганман. Кўпинча захирадан ўйинга қўшилардим. Бу йил эса жамоанинг асосий ўйинчиси бўлиб чемпионликка эришдим.

- Якунланиб бораётган мавсумдан кўнглингиз тўлди, десак бўлаверадими?


- Профессионал нуқтаи назаридан олиб айтадиган бўлсак, чемпион бўлиб олдимиздаги вазифани бажардик. Бу жиҳатдан албатта хурсандман ва мавсум қониқарли ўтди дейишим мумкин. Лекин хато ва камчиликлар йўқ эмас. Гол уришим керак бўлган вазиятлардан фойдалана олмаган ўйинлар ҳам бўлди. Муҳими, чемпионатни муваффақиятли якунладик.

- Савел Бабаянни раҳбар сифатида кўришга одатланганмиз. Аммо у бу йил бош мураббий вазифасини ҳам бажарди. Бабаян бош мураббий сифатида қандай таассурот қолдирди?


- Ўз жамоасини чемпион қилган мураббийнинг ишига қандай баҳо бериш мумкин? Самвел Вячеславлевич неча йиллардан бери футбол ичида. Шунинг учун бу инсонга мураббийми ёки менежерликми фарқи йўқ. Чунки у ўз ишини жуда яхши билади. Самвел Вячеславлевич кўплаб мураббийларни кўрган, шу билан бирга унда Про лицензияси ҳам бор. Энг асосийси футболчиларни руҳлантира олади. Мисол учун “Локомотив”ни ютиб вазифани деярли ҳал қилган бўлсак-да, ҳали чемпион эмасмиз ва хотиржамликка берилмаслигимизни барчамизга уқтирди. “Бухоро” билан ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган бўлсак ҳам ҳакамнинг ҳуштаги чалингунига қадар бор кучимизни бериб курашдик. Чунки мураббийимиз биздан шуни талаб қилди. Бу инсон бошчилигида чемпион бўлганимиздан хурсандмиз.

- 21 ёшингизда икки карра мамлакат чемпион бўлдингиз. Ёшлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпионатларида тўп сурдингиз. Эндиги мақсадларингиз қандай?

- Ҳар бир инсон фақат олдинга қараб қадам ташлашни хоҳлайди. Қолаверса, чемпион бўлган футболчи доим шу даражада қолишни истайди. Жамоам билан доим юқорида юриш ниятадаман. Кейинги мавсумда “Пахтакор”да янада жиддий вазифалар бўлади. Бир йиллик танаффусдан сўнг яна Осиё Чемпионлар лигасида тўп сурамиз. ОЧЛда ҳам финалда ўйнашни хоҳлаймиз. Шунингдек, чемпионлик ва кубок “Пахтакор”ни доимгидек асосий мақсади бўлиб қолади. Албатта, ҳар қандай футболчи хорижда ҳам тўп суришни орзу қилади. Лекин ҳеч ким келажагини олдиндан билмайди. Агар четда ўйнашга тайёр бўлсам “Пахтакор” кетишимга қаршилик қилмайди. Хорижга чиқишга тайёр бўлмасам жамоада қолиб ўз устимда ишлашда давом этаман. Буни вақт кўрсатади.

- Четга чиқишга ҳали эрта деб ҳисоблайсизми?

- Билмадим. Балки ҳали эртадир ёки вақти келгандир. Лекин яна қайтариб айтаман, мен “Пахтакор” ўйинчисиман ва тақдирим шу жамоага боғлиқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика