UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  0 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  10 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  17 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2

Игорь Ремнёв: "Тезкор гол ўйинимизга салбий таъсир қилди" Янгиликлар

Игорь Ремнёв: "Тезкор гол ўйинимизга салбий таъсир қилди"

"Қизилқум" — "Динамо" жамоалари учрашувидан сўнг, матбуот анжуманида биринчи бўлиб меҳмонлар мураббийи Игорь Ремнёв иштирок этди.
— Очиғи, бугун ўйинда тезкор гол ўтказиб юборишимизни кутмагандик, — деди динамочилар мураббийи. — Бутун учрашув давомида ҳар икки жамоа аъзолари ҳам очиқ футбол гувоҳи бўлдилар. Ўз майдонимиздаги мағлубиятдан сўнг, жамоамизни ғалабага руҳлантиргандик. Бироқ тезкор гол ўйинчиларимизга салбий таъсир қилди.

Стадион ҳар томонлама замонавий ва чиройли барпо этилган. Бундай стадионларнинг кўпайиши фақат футболимиз тараққиётига хизмат қилади, деб биламан. Тўғри, бугун майдоннинг сифати у қадар мақтайдиган даражада эмас эди. Шунга қарамай, ҳар икки жамоа ҳам шиддатли ўйин намойиш этишга интилди.

Мезбонлар таркибида Руслан Вагапов ҳужумларни ташкил этишдаги фаоллиги билан ажралиб турганлигини таъкидлашни истардим.

Бизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ йўл босиб келган юзлаб мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Кейинги ўйинларда уларни ўз ғалабаларимиз билан қувонтиришга ҳаракат қиламиз, албатта.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика