Игорь Акинфеев ўз анти-рекордини янгилади

ЦСКА дарвозабони Европа чемпионлар лигаси мусобақасида кетма-кет 32 ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди.


Акинфеев ўз анти-рекордини янгилашда давом этмоқда. Энди бу кўрсаткич 32 ўйинга тенглашди.

Бу борада иккинчи кўрсаткич ПСВ жамоасининг собиқ посбони Роналд Ватерресга тегишли. Ушбу дарвозабон кетма-кет 16 учрашувда гол қўйворганди.

Акинфеев Роналд Ватерресга тегишли бўлган анти-рекордни 2013/2014 йилги мавсумда "Виктория Пльзен"га қарши ўйинда янгилаганди.


Манба: championat.asia