

"Ал Наср"га қарши ўйиндан сўнг жамоа дарвозабони Игнатий Нестеров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Локомотив" илк маротаба гуруҳдан чиқиб, кейинги босқичга йўл олди. Ўзбекистонда бу ишни фақат биз уддалай олдик. Муваффақиятдан хурсандман.
Рақиблардан ҳужумкор ўйин кутгандим. Дуранг ҳам бизни қониқтирди. Уларда чемпионатнинг якуни, биз ҳам хар 4 кунда ўйин ўтказяпмиз. Кўп куч йўқотилганди. Нима бўлганда ҳам, ғалабадан хурсандман", - дея ўз фикрларига якун ясади Игнатий Нестеров.
Дилдора Ҳолбоева суҳбатлашди



