UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  1 21:11Конференциялар лигаси саралаши. "Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  16 21:05Суперлига. "Насаф" – "Андижон" 1:1 (матнли трансляция)  42 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  1 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  4 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  2 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  8 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  4 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  7 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  4 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  1

Игнатий Нестеров: "Дарвозабоннинг бўшашишга асло ҳаққи йўқ" Янгиликлар

Игнатий Нестеров: "Дарвозабоннинг бўшашишга асло ҳаққи йўқ"

15 июнь куни "Локомотив" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

"Темирйўлчилар" бу ўйинга тайёргарликни жиддий тарзда давом эттиришмоқда. Жамоа сардори Игнатий Нестеров клуб матбуот хизматига берган интервьюсида карантиндан кейинги машғулотлар қандай кетаётгани, бўлажак рақиб ҳамда ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.


Тайёргарлик ҳақида

- Карантиндан сўнг бирданига машғулотларга қайтиш қийин бўлди. Бунгача икки ойдан кўпроқ вақт уйда қолиб шуғулланган бўлсак-да, барибир майдондагисидан фарқ қилади. Чунки биз майдонда яна аввалги формани тиклаш учун ишлаймиз. Лекин ҳаракат қиляпмиз, машғулотлар яхши ўтяпти. Хоҳиш ва меҳнат эвазига аста-секин ўзимизга келяпмиз.


Жамоа ҳақида

- Жамоамиз яхши, ҳамма ишлаяпти. Лекин ҳозирги пайтда ўйинларга 65-70 фоиз тайёрмиз деб ўйлайман. Умуман карантиндан сўнг барча жамоалар бир хил ҳолатда. 100 фоиз тайёр бўлиш учун вақт керак бўлади. Чемпионатни охиригача етказиш учун тақвим тез ишлаб чиқилди. Аслида каратиндан сўнг бир ой берилса яхшироқ бўларди. Биз эса профессионал сифатида қоидаларни ҳурмат қиламиз ва иложи борича жароҳат олмасликни хоҳлаймиз. 


Иккита ўртоқлик учрашуви ҳақида

- Суперлига рестартига қадар иккита ўйинда майдонга тушдик. Биринчиси АГМК билан кечди ва бунда эътибор жамоа бир-бирини қанчалик тушунишига қаратилди. Биз муҳими майдонни, тўпни, ўйинни ва шерикларимизни ҳис қилиб олишимиз лозим эди. Бу ўйинда майдонга чиқиб ютинглар деган вазифа қўйилмади. Иккинчи баҳсни "Сурхон"га қарши ўтказдик ва бунда юз фоиз кучни сарфлаб ғалабага эътибор қаратдик.


"Металлург" ҳақида

- Навбатдаги турни ўз майдонимизда "Металлург"га қарши ўтказамиз. Бу жамоа ҳақида нима дейишим мумкин? Уларда яхши мураббийлар штаби иш олиб боряпти. Жамоа ҳам чакки эмас. Менимча, ўйин яхши кечади. Биз биринчи рақамли бўлиб ўйнаймиз, рақиб эса қарши ҳужумларда ўз кучини синаб кўради. "Металлург" ўртоқлик учрашуви ўтказдими-йўқми, бундан хабарим йўқ. Лекин бизга қарши иккинчи рақам бўлиб ҳаракат қилса керак.


"Локо" ўз ўйинини топиб олиши ҳақида

- Бу бирданига осон бўлмайди. Бизга кўпи билан 5-6та ўйин керак бўлади. Жамоа яна энг яхши формасига чиқиб олиши учун ҳаракат қиламиз.


Ўз ҳолати ҳақида

- Ўзим ҳақимда нима десам бўлади? Менимча, қандай ишлаётганим четдан яхшироқ кўринса керак. Ҳамон меҳнат қилишда давом этяпман ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Дарвозабон эканлигимдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсам, бўшашишга ҳаққим йўқ. Чунки ўйин пайтида дарвозабон майдонда битта бўлади. Буни жуда яхши тушунаман.


Жавоҳир Илёсов ҳақида

- Жавоҳир ҳам кўп меҳнат қиляпти. Рақобатда ютқазаётган жойи йўқ. У ҳам жуда тиришқоқ ва ишдан қочмайдиган йигит. У менга, мен унга рақобатчиман. Умуман олганда, Илёсов мен учун яхши ҳамкасб ва яхши рақобатчи.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика