UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0 (матнли трансляция)  39 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  13 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

“Ифтихор” ўз майдонида “Шердор”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

“Ифтихор” ўз майдонида “Шердор”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (тўлиқ шарҳ)

Теглар :  ИфтихорШердор
ПРО-лиганинг 27-турида “Ифтихор” жамоаси ўз майдонида “Шердор” жамоасини қабул қилди.

Учрашув мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ хавфли вазият ярата олган мезбонлар имкониятдан фойдалана олишмади. Ушбу вазиятда “Ифтихор” футболчиси томонидан йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. Учрашувнинг 5-дақиқасида ҳисоб очилди. Қарши ҳужумда қулай имкониятга чиқиб борган меҳмонлар футболчиси Муҳаммаджон Ражабов тезкор гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Голдан сўнг мезбонлар ҳужумкорликни янада оширишди. “Ифтихор” футболчилари томонидан ташкил этилган кетма-кет ҳужумлар наф келтирмаган бўлса, аксинча меҳмон жамоа футболчилари қарши ҳужумларда япатилган вазиятдан фойдаланиб, яна гол уришга муваффақ бўлдилар. “Шердор”нинг 77-рақамли футболчиси Марадона Сафаров навбатдаги гол муаллифи, ҳисоб 0:2. Биринчи бўлим якунида, аниқроғи 44-дақиқада яна ўша Марадона Сафаров узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, мезбонлар дарвозабонини ожиз қолдирди 0:3. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳужумкорликни оширдилар. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этган мезбонлар учрашувнинг 51-дақиқасида рақиб жарима майдони яқинида жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Белгиланган жарима тўпини мезбонлар футболчиси Умид Матмусаев ижро этди, унинг зарбаси бир оз ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. Иккинчи бўим якунланиб бораётган бир паллада меҳмон жамоа футболчилари ҳисобни янада йириклаштиришди. Навбатдаги гол муаллифи ҳам яна ўша Марадона Сафаров бўлди 0:4. Учрашувнинг 87-дақиқасида меҳмонларнинг 14-рақамли футболчиси Отабек Хамроқулов мезбонлар дарвозасини яна бир ишғол этди 0:5. “Ифтихор” ва “Шердор” жамоалари ўртасидаги ушбу учрашув 0:5 ҳисобида меҳмонларинг ғалабаси билан якунланди.            

ПРО-лига
27-тур
“Ифтихор” – “Шердор” – 0:5 (0:3)  
Ҳакамлар:
Давронбек Акмалов, Хусан Худайбердиев, Абдуллахўжа Саидов.
Заҳирадаги ҳакам: Аҳрор Раҳматов.
Назоратчи – Ш.Бозоров
Комиссар – Зоҳирбек Акрамхонов.
Голлар: Мухаммаджон Ражабов 5, Марадона Сафаров 33,44,85, Отабек Хамроқулов 87.
«Ифтихор»: 16. Хуршид Муҳаммадов (30. Жавоҳир Қурбоналиев, 89) 4. Асрор Тилаволдиев, 6. Асадбек Маъмуров,   10. Маматов Алёрбек 7. Оятулло Муҳитдинов (20.Дониёрбек Иброхимов 84), 13. Умид Матмусаев 14. Муҳиддин Юсупов, 17. Нурилло Мирзажонов, 23. Шохруҳ Юлдашев (25. Илҳом Алибоев 46,  9. Асадбек Комилов 65 ), 77. Саид Абдужабборов, 90. Ғиёсжон Турсунов. Захира: 5.Юрсунали Топволдиев, 19. Шуҳрат Ўринбоев, 21.Нодирбек Юлдашев
«Шердор»: 27. Шуҳрат Муродов, 8. Муҳаммаджон Ражабов (28. Мирзо Аҳмедов), 9. Абдулла Набиев, 10. Искандар Холмирзаев , 17. Нурбек Олмасов, 18. Ғолибжон Сарибоев (99.Фарҳод Сафаров),  19. Фарзин Мухторов (4.Шербек Шукуров,), 20. Миржалол Локаев (14. Отабек Хамроқулов) 33. Бунёд Исроилов, 44. Асадбек Толибов, 77. Марадона Сафаров
Захира: 1. Фарҳод Раҳматов , 23. Муҳиддин Эргашев.
Огоҳлантиришлар: Саиджон Абдужабборов (19), Оятуллохон Муҳиддинов (30), Муҳаммаджон Ражабов (68).

Бекзод Толибов тайёрлади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика