

Унга кўра, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида энг яхшиси Испания термаси ҳамда "Барселона" ярим ҳимоячиси Педри топилди. У 105 балл тўплади. Испаниялик футболчи яқиндагина "France Football" томонидан ҳам йилнинг энг яхшиси деб эътироф қилинганди.
Иккинчи ўринда "Бавария" хавбеки Жамол Мусиала (45) қайд этилган бўлса, кучли учликни "Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия (20) ёпиб берди.
Тўртинчи ва бешинчи ўринларни "Манчестер Юнайтед" форварди Мэйсон Гринвуд ва "Реал" хавбеки Эдуардо Камавинга 15 очкодан тўплаган ҳолда эгаллади.



