

Le Parisien хабарига кўра, яқиндагина “Тоттенхэм” сафига ўтган Лукас Моура ПСЖни жамоа бош мураббийи Унаи Эмери билан ёмон муносабатда бўлгани учун тарк этган. Қайд этилишича, Унаи Эмери Лукасни ОАВга Неймар ва Кавани ўртасидаги жанжал тўғрисидаги маълумотларни етказиб туришда айбламоқда.
Аввалроқ Моуранинг ўзи ҳам парижликлар сафида ўзини ноқулай ҳис қилаётганини таъкидлаган эди.



