Иброҳим Раҳимов: "Мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлганидан хурсандман"

Narzulla Saydullayev
23 окт 2016, 10:14
Олий лига 26-тур доирасида бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” жамоалари ўйинидан кейин Қўқонликлар ҳимоячиси Иброҳим Раҳимов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

“Нефтчи”га қарши баҳс ҳақиқий дербига хос ўйин бўлди. Бизни бу учрашувда фақат ғалаба қониқтирар эди. Яратганга шукрки мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Кўп “дерби”ларда иштирок этганман, лекин буниси анча шиддатли ва бироз асабий тарзда ўтди. “Нефтчи” футболчилари ҳам ғалаба қозониш учун жон-жаҳдлари билан курашдилар. Ўйлайманки шундай ўйинлар мухлисларга ёқади. Стадионга келиб бизни қўллаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу йил олдимизга қўйилган вазифани уддалашимизга ишонаман.

Гол уриш ҳар доим ёқимли, айниқса ўз мухлисларинг қаршисида. Лекин ғалабада барча жамоадошларимнинг ҳиссаси бирдек бўлди. Бугун майдонда ҳаракат қилган барча футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди. Биз бугун ғалабага бўлган иштиёқимиз эвазига ғалаба қозондик – дейди  Иброҳим Раҳимов.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia