

Яқинда “Сурхон” жамоаси таркибига Иброҳим Раҳимов келиб қўшилди. Тажрибали футболчи ўтган йили дастлаб “Қўқон-1912” ва сўнгра “Нефтчи”да ўйнаганди. Қишқи ўқув-йиғин машғулотларини “Кафу” қўқонликлар билан бирга ўтказиб келаётганди. Лекин жамоада юзага келган рақобат туфайли 34 ёшли футболчи фаолиятини Про-лига жамоасида давом эттиришга қарор қилган кўринади.



