Иброҳим Отахонов "Андижон"нинг 900-голини урди

Narzulla Saydullayev
20 апр 2015, 15:55
Олий лиганинг 5-турида "Андижон" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди.
Учрашувда Эдгар Гесс шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Шу куни "Андижон"нинг олий лигадаги юбилей 900-голи урилди.

45-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланган Иброҳим Отахонов ушбу голга муаллифлик қилди.

Маълумот учун, "Андижон" бугунга қадар олий лигада 633та ўйин ўтказиб 213та ғалабага эришган. 126та учрашув дуранг билан тугаган. 294 марта мағлуб бўлган. "Бургутлар"нинг ўтказган голлари сони айни пайтда 1045тани ташкил қилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›