Ибрагимовичнинг Лихтенштейнга қарши ўйиндаги иштироки ҳам сўроқ остида

Aziz Tukhtamuradov
11 окт 2014, 18:20
Швеция терма жамоаси футболчиси Златан Ибрагимович Лихтенштейнга қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан машғулотларда иштирок этди.

Ибрагимович умумий гуруҳда машғулотларни бошлади. Лекин, 15 дақиқадан сўнг у машғулотларни тарк этди.

Яна бир оз вақт ўтиб 33 ёшли футболчи машғулотларга қайтди. Лекин, у бутсаларда эмас, крассовкада машғулотларни давом эттирди. У фақат югуриш машқларини бажарди.

Унинг ўйинда иштирок этиши ҳозирча сўроқ остида.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›