Ибрагимович: “Ваъда бергандим ва уни уддаладим. Менга ишонишмаганди”
24 май 2022 09:00
Янгиликлар
Ибрагимович: “Ваъда бергандим ва уни уддаладим. Менга ишонишмаганди”
Златан Ибрагимович “Милан” билан А Серия 2021/22 йилги мавсум ғолиблигини қўлга киритди.
“Россонерилар” 11 йиллик танаффусдан сўнг, Скудетто соҳибига айланишди.
“Милан” сўнгги бор ғолиб бўлганида, жамоада эдим ва ҳозир ҳам шу ердаман. 2,5 йил аввал “Милан”ни ўз ўрнига қайтаришга ваъда бергандим ва кўпчилик ишонмаган бўлса-да, муваффақиятга эришдим.
Келажагим ҳақида нима дея оламан? Яна 10 йил ўйнаб, кўпроқ пул ишлайман. Аслида эса соғлиғингизни тиклаб олишингиз керак, шунда бари қандайлигини аниқ билинади. Фаолиятимни якунлашдан қўрқаман, аммо тугатсам ҳам буни ўз хоҳишим билан амалга ошираман”, дейди Златан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар