Ибрагимович: "Руни - тақлид учун ажойиб намуна, унинг жамоадоши эканлигимдан хурсандман"
03 авг 2016 18:14
Янгиликлар
Ибрагимович: "Руни - тақлид учун ажойиб намуна, унинг жамоадоши эканлигимдан хурсандман"
"Барча кучли футболчилар бир-бири билан ўйнай олади деб ўйлайман. Майдонда 2 эмас, 11 нафар ўйинчи бўлади. Мураббий тактика ва таркибни аниқлайди, мен эса Руни билан бирга ўйнашни муаммо деб ҳисобламайман. Руни ажойиб жамоадош эканлигини анчадан бери айтаман. У нафақат ўзига, балки ҳужум гуруҳидаги бошқа футболчилар ҳамда бутун жамоа учун ишлайди. Унинг жамоадошларидан бири эканлигимдан хурсандман.
Уэйн фаолиятини жуда яхши ўтказмоқда. Агар адашмасам, у "Юнайтед"га ўтганида 18 ёшда эди. Топ-клубда бунча вақт тўп тепиш осон вазифа эмас. Футболчилар доимо келиб-кетишади, у эса доимо "Юнайтед" сафида. Руни ҳар йили юқори сифатли ўйин кўрсатади. Уэйн тақлид учун ажойиб намуна. Биргаликда ғалаба қозониш учун бор кучимни ишга соламан" - дейди Ибрагимович.
Фикрлар