

"Ўзимни яхши ҳис қиляпман. "Олд Траффорд" ва учрашувларни соғингандим, энди қайтдим ва ижобий ҳиссиётларни тиклайман деб умид қиламан. Бир баҳс кўп нарсани ўзгартириши ва сен учинчи, тўртинчи, бешинчи ёки олтинчи бўлишинг мумкин. Биринчи ўрин биздан анча узоқда ва иккинчиси ҳам, аммо қолган жойлар учун кураш кечмоқда...
Чемпионлар лигасиида иштирок этиш учун кераклича очко тўплай оламиз, бироқ хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Кўпроқ ҳаракат қилиш лозим, шундагина тўртликка кира оламиз" - дейди Ибрагимович.



