Ибрагимович МЛС кетишга шаъма қилди
04 мар 2018 15:20
Янгиликлар
Ибрагимович МЛС кетишга шаъма қилди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибрагимович АҚШга кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Ҳозирча аниқ гаплар йўқ. Чунки барча музокаралар норасмий мақомга эга. Бироқ Америка - фаолиятимни давом эттиришим учун қизиқ вариант. Лос-Анжелесда бўлганман, ўшанда маҳаллий ҳаёт тарзидан ҳайратда қолганман", - деди Ибрагимович.
Эслатиб ўтамиз, швециялик футболчининг МЮ билан шартномаси ушбу ёзда якунланади.
Фикрлар