Ибрагимович “Милан дербиси”га қадар сафга қайтадими?

Eldor Akmurzayev
6 фев 2020, 19:45
“Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович “Интер”га қарши 9 феврал куни бўлиб ўтадиган учрашувгача сафга қайтиши кутилмоқда.

Баҳс A Сериянинг 23-тури доирасида бўлиб ўтади. 

Ибрагимович эса бўлажак ўйин олдидан оёғининг тўпиқ қисмидан олган жароҳатини тиклаши айтилмоқда. Бугун, тонгда 38 ёшли футболчи индивидуал тарзда клуб машғулотларида қатнашган. 

Златан жорий мавсум ярмидан “россонерилар” аъзосига айланди ва жамоа либосида 5та ўйин ўтказиб, иккита гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports