Ибрагимович "Милан" билан янги шартномага кўра маошининг пасайишига рози бўлди

Alisher
7 июн 2022, 16:42
Златан Ибрагимович "Милан" билан янги шартнома шартларини муҳокама қилади.

40 ёшли ҳужумчи "россонери" билан битимни яна бир мавсумга узайтиришни режалаштирмоқда.

Швед тиззасидаги жароҳат сабаб яна 7-8 ойни ўтказиб юборади, шу сабаб у маошининг камайишига рози бўлди.

Томонлар яқин кунларда учрашув ўтказишни ва битим борасида келишувга эришишни режалаштиришмоқда.

Златан ўтган мавсум А Серия доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›