Ибрагимович: "Коронавирусга чалинган пайтимда деворларга исм қўйиб олдим"
25 дек 2020 22:59
Янгиликлар
Ибрагимович: "Коронавирусга чалинган пайтимда деворларга исм қўйиб олдим"
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович коронавирусга чалингани ҳақида гапирди.
"Касалликка энди чалинган вақтларимда хотиржам эдим. Кейинчалик буни тушунишни бошладим. Ўзимга ўзим: "Кўрамиз, нима бўларкин", деб айтардим. Бошим кўп оғрирди. Таъм билишни йўқотдим. Кўчага чиқа олмаслигимдан, машғулотларда қатнашмаётганимдан жахлим чиқарди.
Орадан бироз вақт ўтиб, уйим билан гаплашишни бошладим, деворларга исм қўйиб олдим", - деди Златан.
Ибрагимовичнинг тикланиш муддати 3 ҳафтага чўзилди. У ушбу мавсумда 10 ўйинда 11 гол ва 2 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар