

Баҳснинг 30-дақиқасида мезбонлар форварди Златан Ибрагимович рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу 39 ёшли форварднинг клуб миқёсидаги фаолиятида урган 500-голи бўлди.
Швед ўз голларини “Мальмё” (18 та), “Аякс” (48), “Ювентус” (26), “Интер” (66), “Барселона” (22), ПСЖ (156), “Манчестер Юнайтед” (29), “Лос-Анжелес Гэлакси” (53) ва “Милан” (82) либосларида урган.
Шунингдек, Златан Швеция ТЖ сафида 116 ўйинда 62 тўп киритган эди.




