Ибрагимович клуб миқёсидаги фаолиятида юбилей голини урди

Eldor Akmurzayev
7 фев 2021, 20:15
Айни дақиқаларда А Серия 21-туридан ўрин олган “Милан” – “Кротоне” учрашуви давом этмоқда.

Баҳснинг 30-дақиқасида мезбонлар форварди Златан Ибрагимович рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу 39 ёшли форварднинг клуб миқёсидаги фаолиятида урган 500-голи бўлди.

Швед ўз голларини “Мальмё” (18 та), “Аякс” (48), “Ювентус” (26), “Интер” (66), “Барселона” (22), ПСЖ (156), “Манчестер Юнайтед” (29), “Лос-Анжелес Гэлакси” (53) ва “Милан” (82) либосларида урган.

Шунингдек, Златан Швеция ТЖ сафида 116 ўйинда 62 тўп киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›