Ибрагимович: "Интер"га қарши ўйнашга тайёр эдим"

Mirjalol Normatov
23 сен 2023
"Милан"нинг собиқ футболчиси Златан Ибрагимович собиқ жамоасининг А Серияда "Интер"дан (1:5) учраган йирик мағлубияти ҳақида гапирди.

"Дўстлар, клуб қароргоҳига келиб, жамоа бош мураббийига майдонга тушишга тайёрлигимни айтгандим. Бироқ у менинг фамилиям қайдномада йўқлигини билдирди. Машғулот қилиб турибман ва ўзимни яхши ҳис қиляпман.

Майли, ҳазиллар ўз йўлига. "Милан"ни қўллаб-қувватлаб туриш керак. Барчаси яхши бўлади. Тез орада "Сан-Сиро"да кўришгунча", - деди Златан.

Эслатиб ўтамиз, "Милан"даги фаолиятидан сўнг Златан ёзда фаолиятини якунлаганини эълон қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal