

Жароҳатдан энди тикланаётган 35 ёшли швециялик ҳужумчи ушбу ҳафтада жамоаси билан бир йиллик битимга имзо чеккан эди.
“У Чепионлар лигасининг гуруҳ баҳслари учрашувларига тайёр бўлолмайди. Ўйлайманки у плей офф баҳсларидан бошлаб у майдонга тушишга тайёр бўлади. Бунинг учун биз гуруҳ босқичида муваффақиятли қатнашишимиз лозим.
Унинг қачон майдонга қайтиши ҳақида ўйлашни истамайман. Мен бу ҳақда гапирмайман ва шифокорлардан ҳам бу ҳақда сўрамайман. У мавсумнинг иккинчи ярмида бизнинг сафимизни тўлдиради”, дейди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛда “Манчестер Юнайтед” ўз гуруҳида ЦСКА, “Бенфика” ва “Базель” жамоалари билан кейинги босқичга чиқиш учун кураш олиб боради.



