

"Моуриньони анчадан бери биламан. Унинг талаблари, нима исташини ҳам. Унда мендагидек чемпионлик феъли бор. Ғалаба учун бор кучимни ишга соламан, Моуриньо ҳам шундай. Биз мағлубиятни қабул қила олмаймиз. У менга ўхшаб кўп муваффақиятларга эришган. Моуриньо қаерга бормасин, доимо ғалаба қозонган. "Порту" билан Чемпионлар лигасини ютишди. Қисқа вақт ичида Жозе фантастик муваффақиятларни қўлга киритди. Бундан ташқари, у шогирдларидан ҳеч нарсани яширмайди, ҳаммасини юзига айтади" - дейди Ибрагимович.



