UZ

Сўнгги янгиликлар

10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  1 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  1 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  3 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  5 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  19 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  5 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2

Ҳужумчиларни йўқотманг... Янгиликлар

Ҳужумчиларни йўқотманг...

Сўнгги йилларда футболимизда ҳужумчи муаммоси ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу мавзуда гапиришни дундираётган мутахассисларимиз нега муаммони бартараф эта олишмаяпти?
Олий лига жамоаларимизнинг қай бир мураббийидан ҳужумчи борасида гап очманг, ҳаммаси бу муаммони қанчалик долзарблиги ва ҳақиқий ҳужумчи етишиб чиқмаётганини таъкидлашади. Лекин улар бу муаммони ечими ҳақида ҳам бош қотиришмоқдами? Бу савол ҳам анчагина долзарб савол бўлса керак. Ҳозирча ҳеч бир мураббий бу муаммони бартараф этиш учун қаттиқ киришмагани аниқ. Шунчаки гап келганда ёки жамоаси ўйин давомида бир қатор вазиятларни кўкка совуриб керакли натижани қайд эта олмаганида ҳужумчини эслаб қолиш ва ҳужумчи муаммоси ўзбек футболидаги оғриқли нуқтага айланиб бораётганини такрорлаш билан иш битмайди.

Сўнгги йилларда бир қанча футболчилар, яъни ҳужумчиларни истеъдодли ва келажаги бор деб гапирилганди. Буларга бир назар солиб чиқамиз. "Металлург"да порлаган Камол Мурзоев, "Пахтакор"да шов-шув кўтариб чиққан Санъат Шихов, "Насаф"да 9-рақамнинг муносиб ўринбосари топилди деб баралла айтилган Илҳом Шомуродов, "Навбаҳор" сафида пайдо бўлган Абдумалик Абдуллаевчи? Бу рўйхатни узоқ давом эттирса бўлади. Шунчаки мисол тариқасида ушбу номлар келтирилди. Ҳозир санаб ўтилган футболчилар ҳали ҳам Олий лигада тўп тепишмоқда. Уларни  ҳақиқий голеадор ҳужумчи бўлиб етишишди деб айта оламизми? Йўқ албатта. Бу гапларни футболчиларнинг ўзлари ҳам инкор этишмаса керак. Энди савол туғилади, нега?

Ушбу саволга жавоб излаш керак. Масалан Камол Мурзоев "Металлург"да ҳужумчи сифатида ўсди ва кейин "Машъал"га йўл олди. Сал вақт ўтиб Футболчи "Насаф"да пайдо бўлди. Бу орада Камол Мурзоев "Динамо Киев"да ҳам бўлиб қайтди. Кейинчалик Мурзоев "Бунёдкор"да пайдо бўлди. Қайси жамоа мураббийи бу футболчи ҳақида гапирмасин, нақадар интилувчан ва юқори маҳорат соҳиби эканлигини такрорлашдан чарчамасди. Мурзоевни Виктор Кумиков ҳам, Сколари ҳам жуда кўп мақтаган. "Насаф"да ишлаб кетган Анатолий Демяненко ҳам Илҳом Шомуродовга жуда кўп илиқ таърифлар берарди. Зикодек мутахассис ҳам юртимизда фаолият юритиб кетганди. Лекин шу номлар футболимизга нима бера олди? Қайси футболчини кашф этиб кетди? Демяненко Илҳом Шомуродовни мақташни дундирарди. Лекин футболчини ҳужумчи сифатида шакллантира олдими? Илҳом Шомуродов кўп ўйинларда қанот футболчиси ролида ҳаракат қилган. Яъни Илҳом Шомуродов соф ҳужумчи сифатида ўйнамасди. Мураббий уни шунчаки ўз ўйин услуби мослаштириб ўйнатган. Камол Мурзоев ҳам кўпинча ҳужумчи ортида ўйнаган. Мурзоев майдонда жуда кўп ҳаракатланади ва жамоаси фойдаси учун қора меҳнатни амалга оширади. Мухлислар эса бу футболчини ҳужумчи сифатида билишади ва ундан голлар кутишади. Бу тўғри албатта. Лекин биздаги аксар мураббийларга ҳужумчини жарима майдончаси ичидаги ҳаракати эмас, балки бутун майдон ҳудуди бўйлаб ишлатиш ёқади. Шундагина футболчининг ўйинидан кўнгиллари тўлади. Бу орада эса биз ҳужумчиларни кашф эта олмай юрамиз. Ҳужумчи ўзининг асосий ишини эмас, жамоаси манфаати учун майдон бўйлаб шерикларига ёрдам беришни ўйлашга мажбур. Бўлмаса жойи захира ўриндиғига кўчиши муқаррар.



Айтишлари мумкин, ҳужумчи ҳам бошқалардек бирдек тер тўкиши керак деб. Лекин кечирасиз, ҳақиқий голеадор, гол исини сезувчи ҳужумчиларнинг жойи рақиб жарима майдончаси ичида. Ҳужумчи бутун 90 дақиқа давомида бекор юриши мумкин, лекин керакли паллада ўз сўзини айтиши лозим. Бироқ бизда кўпгина мураббийлар асосан жамоавий ўйинни ташкиллаштиришган. Уларнинг ўйин суратида соф ҳужумчига ўрин қолмаяпти. Барча ҳужумда, ҳамма ҳимода деган иборага жуда кўп риоя қилиб юборишмоқда. Агарда шу рўсинда ишлайверишса, унда ҳужумчи муаммосини ҳар ютқизганда эслаб туришларига тўғри келади. Нимагадир эришиш учун нимадандир воз кечиш керак. Агарда сизга ҳужумчи керак бўлса, унда уни изланг, тарбияланг. Лекин ҳужумчини вингер, ёки ҳужумчи ортидаги футболчи сифатида гавдалантириб уни асл ишини унутиб қўйишига йўл қўйманг.



Мисол учун Филиппо Инзаги, Рауль Гонсалез, Патрик Клюйверт, Мирослав Клозе, Руд ван Нистелроой каби футболчиларни гол машинасига қиёслашади? Чунки уларни асосий иши гол уриш бўлган ва майдоннинг бошқа қисмларида ортиқча куч сарфлашмаган. Уларни фикру-ҳаёлида рақиб дарвозасини "ўққа" тутиш бўлган. Ёки Олий лигамиздаги собиқ "снайперларимиз" Зафар Холмуродов, Умиджон Исоқов, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Анвар Солиев, Анвар Бердиевларни ёдга оламиз. Уларни ҳеч бир мураббий позициясини ўзгартирмаган ёки ўз услубига мослаб ўйнатмаган. Балки уларни ўйинига қараб жамоа тузган ва шу йўлда керакли натижаларга эришган. Ҳақиқий ҳужумчи ҳеч бир жамоада ортиқча бўлиб қолмайди.



Яқинда бўлган воқеа. Ўтган мавсум бошида Мюнхеннинг "Бавария" жамоасига испаниялик мутахассис Пеп Гвардиола бош мураббий этиб тайинланганди. Гвардиола келганидан сўнг жамоа ҳужумчиси Марио Манжукични қанотда вингер сифатида ўйнатмоқчи бўлди. Бироқ Ҳужумчи бу жойда ўйнай олмаслигини ва ҳужум чизиғида қўйса ўйнашини билдирди. Орада футболчи ва мураббий ўртасида низо келиб чиқди. Натижада Марио Манжукич захира ўриндиғига ўтказилди. Лекин Гвардиола ўтган мавсумдаги жуда кўп ўйинларда Марио Манжукичнинг хизматларига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Яъни жамоанинг ишлари юришмаётган пайтда Марио Манжукич захирадан майдонга тушди. Энг қизиғи, Марио Манжукич захирадан майдонга тушиб жамоасининг 16 учрашувида ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Бу билан Марио клуб олдидаги ўз вазифасини бажарди. Хосеп Гвардиоланинг илк мавсумдаги чемпионлиги сўзсиз Марио Манжукичнинг хизматларига бориб тақалади. Лекин футболчи вингер сифатида ўйнашни истамади ва захирада ҳам қолиб кетишга рози бўлмади. Кейинги мавсумда Марио Манжукич "Атлетико"да пайдо бўлганини барча билади. Айтмоқчи бўлганим, Марио Манжукич ўз позициясини ўзгартирмай тўғри қилди. Барча ўз ишини қилиши керак. Ҳужумчи сал "эгоист" бўлиши керак. Мураббий келади-кетади, футболчи ўз ўйинини йўқотиб қўймаслиги даркор. Ҳужумчи дегани бир мавсум ҳужумчи ортида ёки майдонда бошқа вазифани бажарса, кейинги йили унда гол уришга бўлган чанқоқ қоладими? Бир йил ош емай юрсангиз, унда оғзингизда ошни таъми қоладими? Бу ҳам шунга ўхшаш ҳолатлардан бири. Бизда ҳужумчи йўқ деб жар солишни камайтириб, уларни излайлик. Бор ҳужумчиларимизни ҳам бошқа позицияда синаб кўриб уларни йўқотмайлик. Ўзимиз қидириб, ўзимиз ҳужумчиларни кашф этмасак, бизга ҳеч ким уларни топиб бермайди. Хоҳ Сколари келадими, хоҳ Демяненкоми. Улар келади, ишлайди ва пулини олиб кетади. Натижа кўрсатишидан қатъий назар.
 
Бизда яхши ҳужумчилар бор, шунчаки уларни тўғри йўлга йўналтиришимиз керак. Масалан Игорь Сергеев, Шаҳзод Нурматов, Темурхўжа Абдухолиқов сингари яхши футболчиларимиз бор. Шунчаки уларни "вингер" сифатида эмас, ҳужумчи ролида кўпроқ ўйнатайлик.
Кейин яна бир илтимос, ўсиб келаётган ёш авлодга (ҳужумчи) мураббийлари фақат "пас ошир", "тўпни шеригинга узат", "кўп алдама" деб футболчиларимизни қўрқоқ қилиб тарбияламайлик. Ўйнасин, хато қилишдан қўрқмасин. Тўпни тезроқ оширай, хато қилмай деган қўрқувни йўқотсин. Шунда бизда ҳам яхши футболчилар, ҳужумчилар етишиб чиқади Худо хоҳласа!
Саломат бўлинг!

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика