Ҳуссайн Амотта: "Жамоам олдида шляпамни ечаман"
17 мар 2015 23:38
Янгиликлар
Ҳуссайн Амотта: "Жамоам олдида шляпамни ечаман"
Ҳуссайн Амотта: "Аввало ғалаба қозонганимиздан жуда мамнунман. Футболчилар чемпионатдаги мағлубиятдан сўнг характер кўрсата олишди ва муҳим ғалабани қўлга киритишди. Мен жамоамни олдида шляпамни ечаман. Футболчиларимиз сўнгги пайтларда бироз чарчаб қолишганди. Лекин шунга қарамасдан бугун жуда чиройли ўйин кўрсатишди. Гуруҳдаги ўз имкониятларимизни яхшилаб олдик. Бугунги беллашувда Графите жуда яхши ўйнади ва ҳақли равишда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бизда рақобат жуда кучли ва таркибдаги барча футболчиларга иложи борича имконият беришга ҳаракат қиламиз".
Графите ("Ал Садд" футболчиси): "Мени энг яхши футболчи деб топишганидан хурсандман. Лекин бу нафақат менинг, балки бутун жамоанинг меҳнати самараси бўлди. Энг яхши футболчи деб топилишимда жамоадошларимнинг хизмати жуда катта бўлди", - дейди бразилиялик ҳужумчи.
Фикрлар