UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  6 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  3 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  18 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  9 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  15 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1

Ҳусниддин Ғофуров жамоаси мағлуб бўлди Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров жамоаси мағлуб бўлди

Ўтган ҳафтада Сербияда мамлакат Кубоги 1/16 финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Маълумки ушбу мамлакат чемпионатида юртдошимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп сурмоқда. Иваницанинг "Явор" клуби аъзоси бўлган Ғофуров вақт ўтган сайин янги жамоаси ўйинига мослашиб бораётган кўринади. Сабаби бош мураббий Богича Богиевич 19 ёшли ҳужумчини аввалига захирада қолдираётганди. Охирги турларда эса Ғофуров жамоаси иштирокидаги ўйинларда қатнашиб келмоқда.

"Явор" ўтган ҳафтанинг чоршанба оқшомида "Напредак" майдонига сафар уюштирди. Турнир жадвалида 7-ўринда кетаётган ушбу жамоа шу куни "Явор"га жиддий қаршилик қилди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров эса учрашувни дастлабки дақиқалардан асосий таркибда бошлаганини айтиб ўтиш лозим. Иккини бўлим ўрталарига келиб "Явор" мураббийи ўйинни янада кучайтириш мақсадида Ғофуровнинг ўрнига 66-дақиқада  Жозевични туширди. Аслида шу куни "Явор" сафардан дуранг натижаси билан ҳам қайтиши мумкин эди. Аммо 90+5-дақиқада мезбонлар ирода кўрсатиб, учрашувдаги иккинчи голини ҳам уришга эришди. Шу тариқа "Явор" 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, Ғофуров жамоаси ҳозирча чемпионатда турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика