UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  4 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40

Ҳусниддин Ғофуров жамоаси чемпионатни муваффақиятли бошлади Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров жамоаси чемпионатни муваффақиятли бошлади

Хабарингиз бўлса керак, ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тақдирини Сербия премьер лигаси иштирокчиси “Явор” билан боғлаганди.

Яқинда ушбу давлатда ҳам премьер лига  ўйинлари бошланди. Иваницанинг “Явор” клуби чемпионат тақвимига кўра дастлабки ўйинни ўз майдонида ўтказди.

“Црвена Звезда”ни қабул қилган Богича Богичевич жамоаси мавсумни муваффақиятли бошлади. Боиси  Ҳусниддин Ғофуров тўп сураётган жамоа шу куни рақибини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мухлисларини қувонтирди. Мазкур баҳсда “Явор” мураббийлар штаби асосий эътиборни тажрибали ўйинчиларга қаратди ва кўпроқ етакчиларнинг хизматидан фойдаланди.

Шу боис легионерлар лимити юзага келганлиги сабабли Ғофуров “Црвена Звезда” билан ўйинда таркибга киритилмади.  
17 август шанба куни эса премьер лиганинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“Явор” бу гал энди сафарда “Донжи Срем” жамоаси билан куч синашди. Шу куни Иваница жамоаси меҳмонда ўйнашига қарамай, якунда ўзи учун ижобий бўлган натижа билан қайтишга эришди дейиш мумкин, “Донжи Срем” – “Явор” 1:1. Шу тариқа икки ўйинда 4 очко қўлга киритган “Явор” ҳозирда чемпионат пешқадами бўлиб турибди.

Сафарда кечган ўйинда бош мураббий иқтидорли ҳужумчимиз Ғофуровни ўйин қайдномасига киритди. Аммо ҳамюртимиз шу куни захирада қолдирилди.
- Мураббийлар кейинги учрашувларда ўйнаш учун имконият беришларини айтди – дейди Ҳусниддин Ғофуров. Майдонга тушишга ва жамоамга фойда келтиришга доим тайёрман.

Умид қиламанки, кейинги баҳсларда янги жамоам таркибида расмий дебютимни ўтказаман. Асосий мақсадим ҳар бир ўйинда “Явор” учун фойдали голлар уриб, жамоамнинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланиш.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика